Хоразмлик 33 ёшли аёл турмуш ўртоғига буйрагини берди
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг малакали мутахассислари томонидан марказнинг вилоят филиалида хоразмлик шифокорлар билан биргаликда буйрак трансплантацияси амалиётини муваффақиятли ўтказди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.
Тиббиёт фанлари доктори Фарҳод Хаджибаев раҳбарлик қилган амалиёт жараёнлари қарийиб беш соат давом этди. Боғот туманилик 33 яшар Юлдуз Рўзметова ўз турмуш ўртоғи 36 яшар Мардон Полвоновга бир буйрагини берди. Ҳозирда уларнинг аҳволи яхши.
— Турмуш ўртоғим бир йилдан буён гемодиализ муолажаси олиб келади. Туманимиз вилоят марказига узоқлиги бизга анча ноқулайлик туғдирарди. Ҳатто хорижга бориб даволатишга ҳам рози эдик. Дунёда фалон пул турадиган амалиёт вилоятимизнинг ўзида бепул амалга оширилганидан хурсандмиз, — дейди Юлдуз.— Насиб қилса, икки фарзандимизни ҳам зиёли, эл-юрт корига ярайдиган инсонлар қилиб тарбиялаймиз. Орзуим ўз турмуш ўртоғим ва фарзандларим билан бахтли яшашди
Шу кунларда мазкур филиалда иккинчи ноёб амалиётга тайёргарлик кўрилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг