Хоразмга катта футбол қайтмоқда
Бугун, 18 август куни Ўзбекистон Суперлигасининг 19-тури доирасида «Хоразм» жамоаси ўз майдонида Навоийнинг «Қизилқум» клубини қабул қилади.
Таъкидлаш керакки, Хоразм вилоятида катта футбол мусобақалари ўтказилмаганига 15 йил бўлди. Вилоят бош жамоаси «Хоразм» ўз майдонида ўтган сўнгги Олий лига ўйинини 2010 йилнинг 31 октябрь санасида Самарқанднинг «Динамо» жамоасига қарши ўтказган эди.
Жамоа бу йил бошида «Металлург» клуби ўз фаолиятини якунлаганидан кейин, истисноли ҳолат сабаб Суперлигага жалб этилди. Табиийки, жамоанинг майдони Суперлига талабида эмас эди. Шу боис, «Хоразм» мезбон сифатида ўтказиши керак бўлган 9 та ўйинни бетараф майдонда ўтказди.
Ўтган вақт мобайнида жамоа стадионида таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишлари олиб борилди ва стадион Лига талабига мослаштирилди. Бу турдан жамоа ўз стадионига қайтади.
Эслатиб ўтамиз, «Хоразм» – «Қизилқум» ўйини бугун, 18 август куни соат 19:00 да старт олади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот совриндорлари маълум бўлди
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Хонанда Раҳматилло Юсупов 44 ёшда вафот этди
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг