Хоразмда захирадаги ер майдонини сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Хоразм вилояти Шовот туманида ер майдонини сотмоқчи бўлган шахслар ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Департаментнинг Гурлан тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам судланган Б.Ю. ва Д.Ю. фуқаро Х.А.нинг ишончига кириб, Шовот тумани «Мевазор» МФЙ ҳудудидаги давлат захирасидаги 25 сотих ерни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 66 000 доллар эвазига унинг номига расмийлаштириб беришини айтиб, шундан 45 000 доллар ва 130 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Mазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг