Хоразмда тадбиркор аёл сув спорти саройи қурди
Янгибозор туманида йилнинг тўрт фаслида сув спорти билан шуғулланиш имкониятига яратилди. Дўстлик маҳалласида бунёд этилган замонавий сув спорти саройи ёшлар, айниқса, болажонлар учун муносиб туҳфа бўлди.


– Сузиш – инсон саломатлигини мустаҳкамлайдиган, организмнинг жисмоний чиниқишини таъминлайдиган спорт тури ҳисобланади, — дейди мазкур иншоот қурилиши ташаббускори, тадбиркор Дилфуза Дўсимматова. — Шу боис маблағимизни сув спорти саройи қурилишига йўналтирдик ва қисқа муддатда ушбу ажойиб сув ҳавзаси бунёд бўлди. Иншоот таркибида бассейн, ювиниш, кийиниш, дам олиш, тиббиёт хоналари мавжуд. Бундай шароит туманимиз ёшларининг сув спорти бўйича юксак натижаларни қўлга киритиши, келажакда улар орасидан жаҳон ва Олимпия чемпионлари етишиб чиқишига замин яратади.


Янги спорт иншоотининг очилиш маросимида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ёш авлодни жисмоний баркамол қилиб тарбиялаш хусусида сўз юритилди. Сузиш ҳавзасида ўқувчи-ёшларнинг ёзги таътил кунларини мазмунли ўтказишга қаратилган «Долзарб 90 кун» лойиҳаси доирасидаги мусобақалар бошлаб юборилди.
Одилбек ОДАМБОЕВ
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг