Хоразмда мактаб директори ўқувчи қизларни сочидан тортиб калтаклади

16:49 28 Апрель 2025 Жамият
181 0

Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятида мактаб директори ўқувчи қизларни сочидан тортиб ургани акс этган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълумот берди.

Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 7 апрель куни Қўшкўпир туманидаги 14-сон мактабда содир бўлган. Шу куни мактаб директори дарс вақтида 11-синф ўқувчиларининг хонасига кириб, бир неча қизлар сочини йиғмагани сабабли уларнинг сочидан тортиб, танбеҳ берган ва бунинг ортидан уларнинг бири билан жанжаллашиб кетган.

«Ҳолат юзасидан мактаб директори ваколатли ташкилотлар томонидан маъмурий жавобгарликка тортилган, шунингдек, педагогга хос бўлмаган ҳаракатлари учун «Ҳайфсан» интизомий жазо чораси қўлланилганлигини маълум қиламиз», дейилади бошқарма муносабатида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?