Хоразмда 119 нафар ходимга 1,3 млрд сўмлик иш ҳақи ундириб берилди
Иллюстратив фото
Хоразм вилоятида 119 нафар ходимга 1,3 млрд сўмлик иш ҳақи ундириб берилди. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, вазирликнинг Хоразм вилояти бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан W.Q.C. МЧЖ фаолиятида меҳнат ҳуқуқлари бузилиши юзасидан хизмат текшируви ўтказилган.
Натижада корхона томонидан жорий йилнинг шу даврига қадар 119 нафар ходимга иш ҳақлари тўланмагани аниқланиб, мазкур ходимларга 1 миллиард 310 миллион сўм миқдорида иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ундириб берилган.
Таъкидланишича, республика бўйича жорий йилнинг биринчи ярмида Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида 10 501 нафар ходимнинг 129 млрд 769 млн сўм ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари ундириб берилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг