Хоразм ва Тошкентда «валютчик»лар ушланди
Фото: Прокуратура департаменти
Тошкент шаҳар Яшнобод тумани ва Хоразмнинг Қўшкўпир туманларида ноқонуний валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Билдирилишича, ҳолатлардан бири департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда аниқланди. Унда тумандаги Висол кўчасида жойлашган хонадонлардан бирида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган М.Х. фуқаро Ж.Х.га жами 5 150 АҚШ долларини 65 миллион сўмга сотган вақтида ушланиб, ёнидан 90,5 миллион сўм ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, департаментнинг Қўшкўпир туман бўлими ва вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Т.Р. фуқаро Э.Қ.га жами 3 500 АҚШ долларини 43,7 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дам олиш кунлари ҳарорат +27 даражагача пасаяди
- «Барселона»га келган Дани Олмо клубни қийин аҳволга солиб қўйди
- Бир ойлик ҳарбий хизмат тўлови миқдори оширилади
- Мбаппе «Реал» учун гол урган ўйинда УЕФА Суперкубогига эга чиқди
- «Андижон» клуби футболчиси Миллий гвардия ходимини уриб, жароҳат етказди
- ЙҲХБ: Тартибга солинмаган ўтиш жойидан ўтаётган пиёдалардан қўлларини баланд кўтаришни сўраймиз
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг