Хонқалик фермер “Шинжон” агротехнологияси орқали ҳосил яратмоқда
Хоразм вилоятида ишчи ташриф билан бўлиб турган қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов бугун Хонқа туманининг “Томадургадик” қишлоғида жойлашган “Ваисяз Қахрамон” фермер хўжалиги фаолияти билан яқиндан танишди. Фермер хўжалигининг 61 гектарлик ер майдонида самарадорлик юқори, бунинг 59,4 гектари экин майдони бўлиб, шундан 44 гектар пахта, 15 гектар ғаллага ажратилган.
Вазир ташриф буюрган 7,5 гектарлик контурда эса Хитойнинг “Хин Лу зао-78” пахта нави “Шинжон” агротехнологияси асосида экилган. Бу технология замонавий ёндашувни талаб қилгани боис, фермер хўжалиги ер майдонини олдиндан лазер усулида текислаган. Ҳозирда ниҳоллар яхши униб чиққан бўлиб, даланинг ҳолати ва маданияти намунавий даражада.
Яна бир эътиборга молик жиҳат — майдоннинг 0,5 гектар қисмига маҳаллий “Хоразм-127” пахта навидан хўрак майдони сифатида фойдаланилган. Фермер хўжалиги раҳбари ҳар қарич ерни ҳисоблаб, бўш ётган бир қарич майдонни ҳам беҳуда қолдирмаган. Дала атрофларида ҳам турли экинлар етиштирилмоқда. Бу эса юртимиз деҳқонининг меҳнатга садоқати, янгиликдан қўрқмасдан, замонавий технологияларни татбиқ этишга бўлган интилишининг яққол исботидир.
Ташриф чоғида вазир Иброҳим Абдураҳмонов фермер манфаат топса, янгиликдан ҳеч қачон чўчимаслиги кераклигини, инновациялар – бу эртанги ҳосилнинг кафолати эканлигини таъкидлаб ўтди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- «Ўзбекистон –2030» стратегиясининг янги таҳрирдаги лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилади
- Ўзбекистонга нечта давлатдан туристлар келаётгани очиқланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг