Холид Ал-Ананий UNESCO Бош директори этиб сайланди
Фото: UNESCO
Бугун, 6 ноябрь куни Самарқандда бўлиб ўтаётган UNESCO Бош конференциясининг 43-сессиясида ташкилотнинг янги бош директори этиб мисрлик Холид Ал-Энаний сайланди. У 174 овоздан 172 тасини олди. Янги раҳбар 15 ноябрда лавозимни Одри Азулеи (2017 йилдан буён бу вазифани бажариб келаётган)дан қабул қилиб олади.
Холид Ахмад Ал-Энаний Али Эзз — 1971 йилда туғилган мисрлик египтолог, Ҳелуан университети профессори. У 30 йилдан ортиқ вақт давомида ушбу таълим муассасасида дарс бериб келмоқда. Ал-Энаний 2016–2022 йилларда Миср Араб Республикасининг Маданият ва Туризм ҳамда Қадимий ёдгорликлар вазири сифатида фаолият юритган. Шунингдек, Қоҳирадаги Миср цивилизацияси миллий музейи ва Миср музейига раҳбарлик қилган.
Ал-Энаний 2024 йил ноябрь ойида Жаҳон туризм ташкилоти томонидан Маданий туризм бўйича махсус элчи этиб тайинланган, шунингдек, Африка жаҳон мероси жамғармаси ҳомийсидир. У араб, француз ва инглиз тилларида эркин сўзлаша олади.
Холид Ал-Энаний UNESCO тарихида 12-бош директор бўлди. У араб давлатларидан сайланган илк бош директор ва Африка қитъасидан бу лавозимни эгаллаган иккинчи шахс ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг