Хивада ўтказилаётган IV Халқаро бахшичилик санъати фестивали давом этмоқда (+фоторепортаж)

Фото: Жалолиддин Ражабов / «Халқ сўзи»
Кеча, 26 апрель куни Хиванинг қадимий Ичан қалъасида IV Халқаро бахшичилик санъати фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтган эди. Бу сана анъанавий санъат ва маданиятни севувчилар учун унутилмас кун бўлгани шубҳасиз. Фестивалнинг очилиш кунида бахшилар ўзининг бетакрор достонлари, куй-қўшиқлари ва халқ оғзаки ижоди намуналари билан туркий халқларнинг қадимий оҳангига янги руҳ бағишладилар.

Бугун, 27 апрель санасида ушбу фестивалнинг иккинчи куни ҳам кўтаринки кайфиятда бошланди. Кўхна Хоразмнинг Ичан қалъасида кун давомида бир-биридан қизиқарли тадбирлар ташкил этилди. Фольклор ансамблларининг чиқишлари меҳмонларга улкан завқ ва илҳом бағишлади.

Фестивалга ташриф буюрган хорижий меҳмонлар ва иштирокчилар қалъанинг бетакрор манзарасида, халқ санъати ва маданиятини ўз кўзлари билан кўришди. Тадбирлар давомида нафақат Хоразмнинг энг гўзал тарихи, балки бутун туркий дунёнинг кўпгина халқлари томонидан ўзига хос тарзда яратилган мусиқалар ва шеърлар ҳам ўқилди, тингланди.

Таъкидлаш жоизки, Хива шаҳрида ўтаётган IV Халқаро бахшичилик санъати фестивали дунё бўйлаб эътибор марказида бўлиб турибди. Фестивалнинг ҳар бир лаҳзаси, ҳар бир воқеаси нафақат юртимиз, балки хорижий меҳмонлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари томонидан яқиндан кузатилиб, ёритиб борилмоқда.








Отабек САИДАҲМАДОВ
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг