Хива шаҳрида халқаро этноспорт фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари муҳокама қилинди

14:18 01 Сентябр 2023 Спорт
414 0

Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адкҳам Икрамов Хива шаҳрида халқаро этноспорт фестивалини ташкил этиш ва ўтказишга доир тақдимот билан танишди.

Тақдимотда “Ичан қалъа” мажмуасида фестивалнинг очилиш маросими ўтказилиши, фестиваль доирасида ташкил этиладиган спорт ва маданий тадбирларга тайёргарлик кўриш ишлари, хорижий давлатлардан фестивалга иштирок этиши кутилаётган меҳмонларнинг сони, овқатланиш ҳамда логистика масалаларига тўхталиб ўтилди.

Тақдимот якуни бўйича Ёшлар сиёсати ва спорт вазири ушбу йўналишдаги қўшимча устувор вазифаларни белгилаб берди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?