Хива шаҳрида IV Халқаро бахшичилик санъати фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

23:11 26 Апрель 2025 Жамият
505 0

Фото: Жалолиддин Ражабов / «Халқ сўзи»

Ҳар қайси халқнинг азалий тарихи ва маданияти энг аввало унинг оғзаки ижоди фольклор санъатида, достон ва эпосларида мужассам топган бўлиб, улар миллатнинг ўзлигини англаш, унинг ўзига хос миллий қадриятлари ва анъаналарини сақлаш ва ривожлантиришда бебаҳо манба ҳисобланади.

Фото: Жалолиддин Ражабов / «Халқ сўзи»

Халқ оғзаки ижодиётининг энг қадимий турларидан бўлган бахшичилик санъати юксак гуманизм ғояларини, тинчлик ва дўстлик, адолат ва ҳақиқат каби эзгу фазилатларни маҳорат билан тараннум этади. Шу боис ҳам, бахши, оқин ва жировлар азалдан халқ қалбининг куйчилари, турли миллат ва элатларни бирлаштирадиган олижаноб инсонлар сифатида ардоқлаб келинади.

Фото: Жалолиддин Ражабов / «Халқ сўзи»

Мамлакатимизда бошқа санъат турлари каби бахшичилик санъатига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Буни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 ноябрдаги «Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш тўғрисида»ги қарори асосида ҳар икки йилда бир марта ўтказилаётган Халқаро бахшичилик санъати фестивали мисолида ҳам кўриш мумкин. Фестивалнинг қамрови йилдан йилга кенгайиб бормоқда.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг IV Халқаро бахшичилик фестивали иштирокчиларига табригини Президент маслаҳатчиси Одил Абдураҳмонов ўқиб эшиттирди.

Жорий йил 26-28 апрель кунлари ўтадиган фестивалда дунёнинг 40 дан ортиқ давлатларидан таниқли бахшилар иштирок этишмоқда.

Хива шаҳрида IV Халқаро бахшичилик санъати фестивалининг тантанали очилиш маросими тадбир санъат усталари ва бахши, оқин, жировларнинг концерт дастури билан якунланди.

Отабек САИДАҲМАДОВ
«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер