Хитойликлар Ўзбекистонни яқиндан билмоқда

16:31 16 Февраль 2019 Welcome to uzbekistan
1643 0

2018 йил 24 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Туризмини ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Хитой Халқ Республикаси Шангси провинцияси Сиан шаҳри вакиллари ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган учрашув ўтказилган эди. Учрашувда Хитойдан Ҳан Шуи Тиан Яо компанияси раҳбари жаноб Гао Лонг, Хиан Жой Интернатионал компаниясининг раҳбари жаноб Ҳан Жун Фенг ва Сиан авиакомпанияларни билетлар сотиш бирлашмаси бошлиғи Тао Жиан хоним иштирок этган.

Ташкил этилган тадбир давомида Ўзбекистоннинг миллий сайёҳлик брендини ривожлантириш бойича ишларни жадаллаштириш ва 2019 йилда белгиланган Хитойликларнинг Янги йил байрами кунлари тугаганидан кейин Сиан шаҳрида жойлашган идорани қўмита вакилларига 3 йил давомида бепул фойдаланишга берилиши тўғрисидаги меморандум имзоланди. Шунингдек, делегация вакиллари Хитойдан Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини ошириш учун Тошкент-Сиъан-Тошкент йўналиши бўйича бир нечта рейсларни амалга ошириш истагини билдирилган эди.

Хитойликларнинг янги йил байрами тугаганидан сўнг компания вакиллари Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини ва миллий маҳсулотларимизни фаол тарғиботини йўлга қўйиб, Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини ривожлантириш бўйича амалий ишларни аллақачон бошлаб юборди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Хитойлик ҳамкорларимиз томонидан ўзларининг 400 000 кишидан ортиқ аъзоси бор сайтида (WЭ ЧАТ), Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги амалга оширилаётган ўзгаришларга бағишланган мақола чоп этилди. Мақоланинг сарлавҳаси “Ўзбекистонга визалар яна соддалаштирилди! э-визанинг бир нечта турлари жорий этилди!”

Чоп этилган мақолада, соддалаштирилган виза олиш тартибининг жорий этилиши ва хавфсиз мамлакат сифатида эътироф этилгани туристлар оқимини ошишига сабаб сифатида таъкидлаб ўтилган.

Шунингдек, мақолада Ўзбекистонга бориш учун олинадиган электрон визага мурожаат этиш тартиби ва аризани қандай тўлдириш кераклиги ҳамда қайси мамлакат фуқаролари визасиз кириши мумкинлиги ҳақида батафсил маълумот берилган.

Маълумот учун: Кун давомида яна “Ўзбекистон мамлакати, «Бир макон, бир йўл» - консепцияси”, “Самарқанд вақтини ҳис этинг”, “Ўзбекистон пойтахти Тошкент” мақолалари ҳам чоп этилиши режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер