Хитойликлар Ўзбекистонда яна иккита «яшил» электр станцияси қуради
Хитой иштирокида Ўзбекистоннинг икки ҳудудида шамол ва қуёш электр станцияларини қуриш режа қилинган. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Биринчи Самарқанд халқаро иқлим форуми доирасида вазирлик ҳамда Хитой компаниялари ўртасида «яшил» иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган инвестиция битими имзоланди.
Хусусан, «SANY Renewables International Investment» компанияси билан Қорақалпоғистонда шамол электр станциясини қуришга келишилди. Унинг қуввати 1000 МВтни ташкил этади.
Иккинчи лойиҳада «Liquip International» компанияси билан Жиззах вилоятининг Фориш туманида 500 МВт қувватга эга қуёш электр станциясини қуришни режалаштирилган.
Таъкидлаш жоиз, 2030 йилга қадар мамлакатда 19 минг МВт «яшил» қувватларни барпо этиш орқали қайта тикланувчи энергия улушини 54 фоизга етказиш режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг