Хитойда тошқинлар туфайли 50 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди
Гуандун провинцияси (Хитой) кучли ёмғирдан жабр кўрди, бу эса сув тошқинларига олиб келди. Бу ҳақда «Синьхуа» хабар бермоқда.
Ёмғир Шаогуан, Гуанчжоу, Хеюан, Чжаоқин, Тсинюан, Мейчжоу ва Хуйчжоу ҳудудларига таъсир кўрсатган. Сув тошқинлари уйларга зарар етказган, йўлларнинг ёпилиши ҳамда кўчкиларга сабаб бўлган.
Вилоят бўйлаб 53 741 киши эвакуация қилинган. Шундан 12 256 киши тезлаштирилган тартибда эвакуация қилиниб, хавфсиз жойларга жойлаштирилган.
11 киши бедарак йўқолганлар рўйхатида эканлиги аниқланган. Қидирув-қутқарув ишлари давом эттирилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг