Хитойда «Сурхондарё – Урумчи» савдо уйи очилди
Фото: "Халқ сўзи"
Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари Шерали Жўраев бошчилигидаги ишбилармон доира вакиллари, турли соҳа мутасаддилари ҳамда ҳудуд раҳбарларидан таркиб топган 150 нафар делегация Хитой Халқ Республикасида бўлиб қайтди.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, ташриф давомида Хитойнинг Урумчи шаҳрида жойлашган «AIMEIDA» савдо уйида воҳада ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси ўтказилди. Чунончи, вилоятда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, миллий либослар, озиқ-овқат ва турли ичимликлар намуналари форум иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.
Шунингдек, шу куни воҳада ишлаб чиқарилаётган рақобатбардош тайёр маҳсулотларга янги бозор топишга хизмат қиладиган «Сурхондарё – Урумчи» савдо уйи ҳам ўз ишни бошлади.
Делегация аъзолари Хитойга ташрифи давомида илғор технологияли корхоналарда ҳам бўлишиб, ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишишди ҳамда касаначилик, тикувчилик, каштачилик ва босма ускуналарини етказиб бериш бўйича бир қатор манфаатли шартномалар туздилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Шимол ёғдуси — мўжиза эмас даҳшат. Қуёшда X тоифали кучли чақнаш содир бўлди
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг