Хитойда собиқ партия амалдори пора олгани учун ўлим жазосига ҳукм қилинди

13:26 27 Август 2025 Дунё
82 0

Фото: cctv.com

Хайнан вилояти Халқ қурултойи доимий қўмитаси раис ўринбосари бўлиб ишлаган Лю Синтай пора олганликда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинди. Суд ҳукмига кўра, жазо икки йилга кечиктириб ижро этилади. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси хабар берди.

Маълумотларга кўра, Лю Синтай 2003–2024 йиллар мобайнида турли ташкилот ва шахсларга давлат тендерлари, лавозимга кўтарилиш ҳамда бюджет маблағларини олишда ёрдам берган. У 316 млн юань (тахминан 44 млн доллар) пора олгани аниқланган.

26 август куни Гуанси-Чжуан автоном вилоятининг Гуйлинь шаҳри суди ҳукмни эълон қилди. Суд айбланувчининг айбини тан олгани, тергов билан ҳамкорлик қилгани ва мулкларни ихтиёрий равишда қайтарганини енгиллаштирувчи ҳолат сифатида инобатга олди.

Шунингдек, Лю Синтай умрбод сиёсий ҳуқуқларидан маҳрум қилинди ҳамда унинг барча мол-мулки мусодара этилди.

Хитой қонунчилигига кўра, икки йилга кечиктирилган ўлим жазоси белгиланганда, агар маҳкум бу муддат давомида қонунбузарликка йўл қўймаса, жазо умрбод қамоқ билан алмаштирилиши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?