Хитой учун ким яхшироқ: Ҳаррис ёки Трамп?
Иллюстратив фото
АҚШдаги президентлик сайлови ғолиби дунёдаги икки йирик иқтисодиёт ва рақиб кучлар АҚШ ҳамда Хитой ўртасидаги баҳсли муносабатларга катта таъсир ўтказиши мумкин. Бироқ сайлов янгиликлари қаттиқ цензураланган Хитойда аҳоли у ёки бу номзоднинг ғалабаси икки давлат ўртасидаги кескинликни юмшата олишига унчалик ҳам ишонмайди. Чунки улар ҳар қандай ҳолатда ҳам АҚШ Хитойнинг глобал саҳнадаги юксалишини чеклашга ҳаракат қилишига ишонади.
Пекин Трампнинг Хитой маҳсулотларига тарифлар киритгани, Хитойнинг телекоммуникация гиганти “Huawei” компаниясига қарши кампания бошлаганини ва биринчи марта Хитойда аниқланган “COVID-19”ни келтириб чиқарадиган вирусни тасвирлашда ирқчиликка оид сўзлардан фойдаланганини унутгани йўқ.
Президент Жо Байден бошчилигидаги сўнгги тўрт йил давомида алоқани барқарорлаштириш учун ҳаминқадар уринишлар кузатилди. Аммо икки давлатнинг бир-биридан хавотирлари мавжуд бўлиб, Байден Хитойнинг технология саноатига тарифлар эълон қилди, АҚШ расмий Пекин ўзиники, деб даъво қиладиган Тайванни қўллаб-қувватлашда давом этди.
Шу билан бирга, хитойликлар ўзларининг иқтисодий ҳолатларида секинлашув кузатилгани ва мулк бозори инқирози шароитида АҚШдаги сайлов сиёсатига олдинги йилларга қараганда катта қизиқиш билдиргани йўқ.
Оқ уй учун кураш давом этар экан, Пекиннинг давлат ахборот воситалари АҚШдаги ижтимоий келишмовчилик ва қутбланишга эътибор қаратмоқда. Улардан бирида сайловдан кейинги зўравонликлар ҳақида хавотирлар билдирилади. Яқинда “China Daily” давлат газетасининг карикатурасида “Озодлик ҳайкали” “сиёсий зўравонлик” деб ёзилган аждаҳонинг жағларида эзилгани тасвирланган.
“Америка Қўшма Штатларида ҳаётнинг барча қатламлари жуда асабий ва жамоатчилик фикрида ҳам нотинчлик бор. Сиёсий қутбланиш ва жамоатчилик фикридаги бўлинишлар кучайгани сабабли бу йилги АҚШ сайловларида сиёсий зўравонлик ҳам кучайди”, — дейилади “Синьхуа” давлат ахборот агентлиги эълон қилган хабарда.
Ҳаррис ҳам Трамп ҳам Хитой ижтимоий тармоқларида қизғин мавзулардан бири бўлган. Байден июль ойида пойгадан чиққанидан кейин демократлардан номзод бўлган Ҳаррис хитойликлар учун нотаниш бўлиб чиқди. Шундан буён Хитой видео иловаларида вице-президент масхара қилинади. Бироқ Ҳарриснинг баъзи нутқлари хитойликларда ижобий таассурот қолдирган. Мисол учун унинг ўрта синфдан келиб чиқиб юқори даражагача кўтарилиши ва Хитойдан фарқли ўлароқ кўпгина сиёсий элита бўғинларида ҳукуматга яқин оила вакиллари ўтириши тилга олинади.
“Одамлар бу икки номзодга нисбатан оптимистик эмас, чунки уларнинг қиёфаси ва қобилиятларини ўтмишдагиларники билан солиштириб бўлмайди. Бу Хитой жамоатчилигининг бўлажак сайловга қизиқиш даражаси аввалгиларидан пастроқ эканлигининг сабабларидан бири”, — дейди Шанхайдаги Фудан университетидаги Америка тадқиқотлари маркази директори Ву Хинбо. Унинг қўшимча қилишича, юқорида айтилганидек, ҳеч ким ким сайланишидан қатъий назар муносабатлар яхшиланишига ишонмайди.
Пекин сайлов ҳақидаги ҳар қандай фикрни бевосита изоҳлашдан эҳтиёт бўлади. Лекин Трампни муносабатларга кўпроқ ноаниқлик ва шу тариқа хавф туғдираётганликда кўради. Собиқ президент Хитойдан импорт қилинадиган барча маҳсулотларга 60 фоиздан юқори божлар қўйиш билан таҳдид қилган ва ўзининг беқарор ташқи сиёсати билан машҳур. Аммо Пекин АҚШнинг хориждаги ҳамкорлигини заифлаштирса, бундан фойда кўриши мумкин, дейди кузатувчилар. Байден маъмурияти Трампникига ўхшамайди. У Хитойга қарши туриш учун Европа ва Осиёдаги иттифоқчилар билан яқинроқ ишлашга интилди, Трамп эса АҚШнинг анъанавий иттифоқларини бир неча бор шубҳа остига қўйган.
Шунингдек, Хитой Трамп сайланадиган бўлса, Украинадаги урушни қандай тўхтатишига қизиқишини яширмайди. Пекин Трампнинг Владимир Путин билан алоқаларни тиклашидан хавотирланиши мумкин. Чунки бу якунда урушнинг тугашига олиб келади. Ундан сўнг АҚШ эътиборини Осиё-Тинч океани минтақасига қаратиши турган гап. Хитой эса буни истамайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шарқда ҳаммаси тинч эмас: Хитой ва АҚШ Тинч океанида фаоллашгани айтилмоқда
- Ватан ва виждон
- Актриса Ҳалима Ибрагимова 45 ёшида вафот этди
- Алишер Усмонов янги лавозимга сайланди
- Расман Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов лавозимдан кетди. Унинг вазифасини бажарувчи ҳам тайинланган
- Сирдарёда Тўра Сулаймон уй-музейи очилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг