Хитой "COVID-19"га қарши вакцина олмаган одамларга чекловлар жорий қилмоқчи
Фото: Reuters
Хитой музофотлари маъмуриятлари июль ойи охири ёки август ойининг бошига қадар "COVID-19"га қарши вакцина олмаган фуқароларга чекловлар жорий қилмоқчи.
CNN хабарига кўра, бундай чекловларни амалга киритишга 12 та музофот — Сичуань, Фуцзянь, Шэньси, Цзянсу, Цзянси, Гуанси, Аньхой, Шаньдун, Хэбэй, Хэнань, Чжэцзян ва Ички Мўғулистон маъмуриятлари тайёргарлик кўрмоқда.
Манбада айтилишича, мамлакатда чеклов сиёсати ҳар бир музофотда бир-биридан фарқ қилади. Масалан, Цзянсида жорий йилнинг 26 июлига қадар вакцина олмаганларнинг мактаблар, тиббий муассасаларга киришни ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиши тақиқланади.
Сичуанда супермаркетлар ходимлари ва бозорлардаги сотувчилар 17 июлга қадар эмланмаган бўлса ишидан айрилади.
Гуанси музофоти расмийлари эмланмаган ота-оналарнинг фарзандлари мактабга киритилмаслигини маълум қилди. Аммо жамоатчилик ғазабидан сўнг бу қарор бекор қилинди.
Маҳаллий ҳокимиятларининг эмлаш тезлигини оширишга бўлган бу интилиши Хитой коммунистик партиясининг 2021 йилнинг декабрь ойига қадар мамлакатда оммавий иммунитетни шакллантиришга эришиш талаби билан боғлиқ. Бунинг учун Хитой ўз фуқароларининг 80-85 фоизини эмлаши керак. Бу 1 миллиард киши вакцина олиши лозим, деганидир. Маҳаллий ОАВда хитойликлар аллақачон 1,4 миллиард доза вакцина олгани ҳақида маълумотлар тарқатган. Аммо қанча одам тўлиқ эмлангани ҳақида аниқ рақамлар йўқ.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Австралияда 16 ёшгача бўлган ўсмирларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланди
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Муҳаммад Салоҳ фаолиятини Саудияда давом эттириши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг