Хитой АҚШнинг Тайванга ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонун лойиҳасига кескин қарши чиқди
Архив фото
АҚШ Сенати Вашингтоннинг иттифоқчилари, жумладан Украина, Исроил ва Тайванга ташқи ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини овоз бериш якунларига кўра қабул қилди.
Ўз навбатида, Хитой Тайванни ўз ичига олган АҚШнинг ташқи ёрдам тўғрисидаги қонун лойиҳасининг мазмунига кескин қарши чиқди.
Хитой Давлат кенгашининг Тайвань ишлари бўйича бошқармаси матбуот котиби Чжу Фенляннинг айтишича, у «ягона Хитой» тамойилини бузади.
«АҚШ Конгрессининг тегишли қонун лойиҳасининг Тайванни ўз ичига олган бандлари «ягона Хитой» тамойили ва учта Хитой — АҚШ қўшма коммуникелари қоидаларини жиддий равишда бузади, Тайваннинг мустақиллик тарафдори бўлмиш кучларга нотўғри хабар юборади ва биз бунга қатъиян қаршимиз», — деди Чжу Фенлян.
Унинг таъкидлашича, Хитой Америка Қўшма Штатларини «Тайвань мустақиллигини қўллаб-қувватламаслик ва Тайванни ҳар қандай йўл билан қуроллантиришни тўхтатиш ҳақидаги ваъдасини бажариш учун реал чора кўришга чақирмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг