АҚШ Сенати Украина, Исроил ва Тайванга ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади
Фото: AP
АҚШ Сенати Вашингтоннинг иттифоқчилари, жумладан, Украина, Исроил ва Тайванга ташқи ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилиш учун овоз берди.
Якуний овоз бериш натижаларига кўра, Сенатнинг жами 79 аъзоси қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаган, 18 нафари эса ташаббусга қарши чиққан.
Шундай қилиб, Америка Конгрессининг иккала палатаси қонун лойиҳасини маъқуллади. Энди у имзолаш учун АҚШ президенти Жо Байденга юборилади.
Ушбу қонун лойиҳасига кўра, Украинага 60,84 миллиард, Исроилга 26,4 миллиард, Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги иттифоқчиларга 8,12 миллиард доллар ажратилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг