Хитой АҚШнинг айрим турдаги маҳсулотларига божлар жорий қилди

Архив фото
Хитой АҚШдан келган баъзи оптик толали маҳсулотларга антидемпинг божлари жорий қилди. Бу ҳақда Хитой Савдо вазирлиги баёнотида маълум қилинди.
Аввалроқ Хитой Савдо вазирлиги 2025 йилнинг 4 мартида демпингга қарши чораларни четлаб ўтишда гумон қилиниб, АҚШдан олиб келинган тўлқин узунлиги ўзгартирилган бир режимли оптик тола бўйича текширув бошлашини маълум қилганди.
Хитой вазирлиги баёнотига кўра, текширув натижаларига кўра, жорий йилнинг 4 сентябридан бошлаб АҚШдан келган айрим оптик толали маҳсулотларга антидемпинг божлари жорий этилишига қарор қилинган. Таъкидланишича, гап ўзгарувчан тўлқин узунлигига эга бир режимли оптик тола ҳақида кетмоқда.
Хусусан, “Corning Incorporated” компаниясининг тегишли маҳсулотларига 37,9, “OFS Fitel”га 33,3, “Draka Communications Americas”га 78,2 фоиз миқдорида божлар белгиланган. АҚШнинг бошқа компанияларининг тегишли маҳсулотларига 78,2 фоизлик антидемпинг божи қўйилади. Божлар 2028 йилнинг 21 апрелигача амал қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг