Хитой АҚШдан ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳурмат қилишни талаб қилди
Иллюстратив фото
Хитой Халқ Республикаси (ХХР) мудофаа вазири Дун Цзюнь Америка Қўшма Штатларидан ХХРнинг Жанубий Хитой денгизидаги ҳуқуқ ва манфаатларини ҳисобга олишни талаб қилди. Бу ҳақда у АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин билан суҳбат чоғида маълум қилди.
“Америка Қўшма Штатлари ХХРнинг қатъий позициясини тан олиши ва унинг Жанубий Хитой денгизидаги ҳудудий суверенитети, денгиз ҳуқуқлари ва манфаатларини чинакам ҳурмат қилиши керак”, дейди Дун Цзюнь.
Аввалроқ, АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Метью Миллер ХХР Россияга ҳарбий-саноат комплексини янгилаш учун материаллар юборганини маълум қилганди.
Унинг таъкидлашича, Давлат котиби Энтони Блинкен 16-19 апрель кунлари Италияда бўлиб ўтадиган G7 ташқи ишлар вазирлари билан учрашувда бу масалани кўтаришни режалаштирмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг