«Халқлар дўстлиги» саройида Ватан ҳимоячилари куни тантанали нишонланди

20:30 13 Январь 2024 Жамият
1142 0

Фото: Сирожиддин Воҳидов / “Халқ сўзи”

Пойтахтимиздаги «Халқлар дўстлиги» санъат саройида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ҳамда 14 январь — Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда сенаторлар, депутатлар, ҳукумат аъзолари, ҳарбий хизматчилар, Қуролли Кучларимиз фахрийлари, мамлакатимизда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари ва кенг жамоатчилик иштирок этди.

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

Мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбанов давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Дарҳақиқат, ушбу шодиёналар олдидан Президентимиз фармойишига асосан мамлакатимиз бўйлаб «Янги Ўзбекистон армияси — мамлакат қудрати, юксак ғурур ва садоқат тимсолидир!» деган устувор ғоя остида ватанпарварлик ойлиги тадбирлари ўтказилди.

Фото: Сирожиддин Воҳидов / “Халқ сўзи”

Ушбу оммавий тадбирнинг 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни байрами арафасида ўтказилишида ҳам жуда катта маъно бор. Ватан ҳимоячилари сизу бизнинг тинч, хотиржам ва фаровон ҳаётимизни ишончли ҳимоя қилиб келмоқда. Масъулиятли ва шарафли бурчини сидқидилдан адо этаётган, ҳаётимизнинг барқарорлигига камарбаста бўлаётган навқирон ўғлонларимизни ҳар қанча эъзозласак ҳам кам.

Байрам тадбирида ҳарбий хизматчилар томонидан жанговар санъат элементларини ўзида жамлаган ва Қуролли Кучлар қудратини намойиш этувчи, ватанпарварлик руҳи билан йўғрилган кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.

Хушовоз хонандалар, таниқли санъаткорлар, ҳарбий оркестр, бадиий ва ҳаваскорлик жамоалари ижросидаги она Ватанни улуғловчи куй ва қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият улашди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева, Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов иштирок этди.

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

Фото: Сирожиддин Воҳидов / “Халқ сўзи”

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

Фото: Сирожиддин Воҳидов / “Халқ сўзи”

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

Фото: Сирожиддин Воҳидов / “Халқ сўзи”

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

Фото: Сирожиддин Воҳидов / “Халқ сўзи”

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

Фото: Сирожиддин Воҳидов / “Халқ сўзи”

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

Фото: Сирожиддин Воҳидов / “Халқ сўзи”

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

Фото: Сирожиддин Воҳидов / “Халқ сўзи”

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

Фото: Сирожиддин Воҳидов / “Халқ сўзи”

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

Фото: Сирожиддин Воҳидов / “Халқ сўзи”

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

Фото: Сирожиддин Воҳидов / “Халқ сўзи”

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

Фото: Сирожиддин Воҳидов / “Халқ сўзи”

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

Фото: Сирожиддин Воҳидов / “Халқ сўзи”

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

Фото: Сирожиддин Воҳидов / “Халқ сўзи”

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер