Халқаро турнир: соврин жамғармаси 120 минг АҚШ доллари

09:39 10 Ноябрь 2021 Спорт
899 0

Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида 11 — 19 ноябрь кунлари шахмат бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги учун нуфузли халқаро турнир ўтказилади.

Ушбу мусобақада жаҳоннинг ўндан ортиқ мамлакатидан маҳоратли шахмат усталари ғолиблик учун дона суришлари кутилмоқда.

Соврин жамғармаси 120 минг АҚШ долларидан иборат. 

Ажойиб комбинациялар, кутилган ва кутилмаган натижалар, оқ ва қора доналарда ғалабага бўлган интилиш — буларнинг барчаси шахмат бўйича Президент кубоги халқаро турнирида яна бир карра намоён бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер