Халқаро тажриба алмашинуви
Жорий йилнинг август ойида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ва жаҳоннинг етакчи олий таълим муассасаларидан бири — АҚШнинг Жон Хопкинс университети ўртасида ҳамкорликка оид меморандум имзоланган эди. Европа тадқиқот институти моделига асосланган биринчи АҚШ университети сифатида танилган мазкур таълим даргоҳи доимий равишда дунёдаги энг нуфузли илмий марказлари қаторида қайд этилмоқда.
Имзоланган меморандум энергетикада барқарор ривожланиш, корпоратив бошқарувни такомиллаштириш, ESG тамойиллари (экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув) асосида фаолият юритиш ҳамда илғор халқаро тажриба алмашинувига қаратилган.
Ҳамкорлик доирасида халқаро тренинглар ва ўқув курслари — барқарор ривожланиш, ESG стандартлари, молиявий ва номолиявий ҳисоботлар, корпоратив бошқарув соҳаларида билим ҳамда кўникмаларни ошириш, қўшма тадқиқот лойиҳалари — гидроэнергетика ва “яшил” технологияларга оид инновацион ечимлар ишлаб чиқиш каби муҳим ташаббуслар амалга оширилаётир.
Мазкур меморандум ижроси “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро имижини мустаҳкамлаш, инвестиция муҳитини янада яхшилаш ва экологик жиҳатдан барқарор гидроэнергетика тизимини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.
“Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Рамазон ва тиббий ёндашув: кимлар эҳтиёт бўлиши керак?
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг