Халқаро таълим дастурлари жорий этилган техникумларнинг ўқитувчилари ва ходимларига 200 фоизгача устама тўланади

18:00 11 Февраль 2026 Жамият
1309 0

Ҳукуматнинг 2026 йил 11 февралдаги 51-сон қарорига асосан халқаро таълим дастурлари жорий этилган техникум ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг янги тартиби тасдиқланди. Бу ҳақида Таълим назорати Telegram-канали маълумот берди.

Мазкур қарорга кўра:

  • 100 фоизлик устама: халқаро дастурларга жалб қилинган директор, бош бухгалтер, ўқитувчи ва усталарга ҳар ойлик мажбурий устама берилади;
  • Рағбатлантириш жамғармаси: Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 50 фоизи миқдорида махсус жамғарма ташкил этилади;
  • Натижага қараб мукофот: юқори рейтинг балли тўплаган педагоглар базавий ставкасига нисбатан 200 фоизгача қўшимча рағбатлантирилади.

Рағбатлантириш мезонлари:

  • Ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражаси ва халқаро танловлардаги ғолиблиги;
  • Чет тилини билиш (камида B2 сертификати);
  • Халқаро илмий базалардаги (Scopus, Web of Science) мақолалар;
  • Дунёнинг ТОП-1000 талигига кирувчи ОТМ дипломига эгалик.

Шунингдек, халқаро дастурлар бўйича бўлим бошлиғи ва мутахассисларнинг иш ҳақи миқдорлари мактаб директори ўринбосари ҳамда тоифали ўқитувчиларнинг базавий ставкаларига тенглаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?