Халқаро Нордик университетида «Orientation week» ўқув-таништирув ҳафталиги бошланди

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Нордик университетида янги ўқув йили бошланиши муносабати билан 15–18 сентябрь кунлари 1-курс талабаларига мўлжалланган «Orientation week» ўқув-таништирув ҳафталиги ўтказилади.


Бугун, 15 сентябрь куни ушбу ҳафталикнинг дастлабки куни бошланди. Ҳарбий шон-шуҳрат — «Жасорат» истироҳат боғида тантанали очилиш тадбири ўтказилиб, талабалар жонли мусиқа садолари остида кутиб олинди.


Мазкур тадбир аввалида Давлат мадҳияси янграб, ҳарбий оркестрнинг юрт мадҳига уйғун ижролари, фахрий қоровулнинг тантанали саф тортиши ва университет ректори Шерзод Мустафакулов ҳамда фахрий меҳмонларнинг самимий табрик сўзлари билан бошланди.


Байрамона бошланган дастур самимий мулоқотлар ва университет биносига саёҳат билан давом этди. Янги талабалар аудиторияларда ўз гуруҳларида жамланиб, уларга университетнинг одоб-ахлоқ қоидалари, корпоратив этика кодекси ҳамда таълим жараёнидаги кредит-модуль тизими ҳақида батафсил маълумотлар берилди.


«Orientation week» ўқув-таништирув ҳафталиги давомида олийгоҳ бўйлаб саёҳат, кўргазмалар, талабалар клублари ярмаркаси, махсус фотозоналар ташкил қилинган. Барча жараёнларда талабаларнинг олийгоҳга амалий мослашувига эътибор қаратилган.


Pizza party – талабалар ўртасида самимийликни мустаҳкамловчи ўзига хос давра бўлиб, ижтимоий-психологик тренинглар, тюторлик машғулотлари, HEMIS тизимидан фойдаланиш бўйича амалий машқларда талаба-ёшлар катта қизиқиш билан иштирок этди.


Бундан ташқари, «Work and travel» дастури, интеллектуал ўйинлар, китоб мутолааси бўйича интерфаол суҳбатлар ўтказилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг