Халқаро миқёсдаги масалаларни ҳал этишда маҳаллий Кенгашлар ролини ошириш лозим
Фото: “Халқ сўзи”
Сўнгги йилларда мамлакатимизда ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига эга ҳуқуқий давлат барпо этишнинг асоси бўлган кенг кўламли иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Ушбу жараёнларда маҳаллий вакиллик органлари – халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари иштироки ва фаолияти самарадорлигини ошириш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан биридир. Зеро, маъмурий-ҳудудий бирлик аҳолиси томонидан сайланадиган Кенгаш вилоят, туман ва шаҳарнинг тегишли ижро ҳокимияти раҳбари (ҳокими), шунингдек, вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бошқармалари олдида фуқаролар манфаатларини ифода этишнинг муҳим бўғини ҳисобланади. Бинобарин, маҳаллий вакиллик органлари ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлабгина қолмай, уларнинг тегишли ҳудуддаги ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилишини ҳам назорат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Германиянинг халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ташкилотчилиги ҳамда бир қатор маҳаллий, халқаро ва хорижий ҳамкорлар иштирокида Навоий вилоятида ўтказилган “Ҳудудларнинг ташқи иқтисодий фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлашда маҳаллий вакиллик органларининг ролини ошириш” мавзусидаги халқаро давра суҳбати халқ депутатлари Кенгашларининг ҳудудларнинг ташқи иқтисодий фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги салоҳияти тўлиқ ишга солиш масалаларига бағишланди.
Давра суҳбатида Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Равшанбек Алимов муҳокамадаги масаланинг долзарблигини таъкидлаб, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган устувор йўналишларни ҳисобга олган ҳолда ҳудудларнинг ташқи иқтисодий фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлашда маҳаллий вакиллик органларининг ролини оширишнинг бир қатор жиҳатларига эътибор қаратди.

— Хусусан, маҳаллий вакиллик органларининг ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги самарали фаолиятига тўсқинлик қилаётган омилларни, тизимли муаммоларни аниқлаш ва танқидий таҳлил қилиш, ҳудудларда қулай инвестиция муҳитини яратиш масалаларида маҳаллий Кенгашларнинг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлиги даражасини, инвестиция ва ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантиришга қаратилган дастурлар ижроси устидан депутатлик назоратини амалга ошириш масалаларида депутатлар малакасини ошириш, инвесторлар ва экспортчилар муаммоларини ҳал қилиш масалаларида маҳаллий вакиллик органлари депутатларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, уларнинг салоҳиятидан фойдаланиш бўйича энг яхши тажриба ва илғор халқаро тажрибани ўрганиш бугунги кунда муҳим вазифа ҳисобланади, — деди Р. Алимов.
Давра суҳбати доирасида маҳаллий Кенгашларга ишларни замон талаблари асосида ташкил этишда ҳуқуқий ва услубий ёрдам кўрсатиш фаолиятининг асосий йўналишларидан бири бўлган Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

Тадбирда GIZнинг ҳудудий ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси, БМТнинг Тараққиёт дастурининг Инклюзив ривожланиш бўйича дастур таҳлилчиси, бир қатор вазирлик ва идоралар мутахассислари ўз маърузалари билан онлайн иштирок этдилар.
Темур ЭШБОЕВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг