Халқаро форум доирасида Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири Татаристон Президенти билан учрашув ўтказди

14:26 18 Июнь 2022 Сиёсат
972 0

Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасидаги ушбу учрашувда икки республика ўртасидаги ҳамкорлик йўллари муҳокама қилинди.

— Икки мамлакат ўртасида яхши суръатлар кузатилмоқда. Миллий етакчингиз, Президент Шавкат Мирзиёев ишбилармонлик алоқаларимизни ривожлантиришга жуда фаол ҳисса қўшмоқда, — деди Миннихонов. Шунингдек, Ўзбекистонда иқтидорли ёшлар учун кўплаб имкониятлар яратилаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

— Ўзбекистон Республикаси Президентининг бевосита раҳбарлигида мамлакатимиз илм-фанида туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда, — деди вазир И. Абдураҳмонов. — Айни пайтда мамлакатимиз илм-фанининг салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш ва замонавий технологиялар, жумладан, илмий ишланмаларни трансфер ва тижоратлаштириш орқали жаҳон бозорига чиқишни таъминлаш асосий вазифаларимиздан.

Шу билан бирга, томонлар икки давлат ўртасида ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар, бу борадаги мавжуд муаммолар ва истиқболдаги режаларни муҳокама этди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?