Халқаро баҳолаш тизими таълим сифатини янги босқичга олиб чиқади
Истам ИБРОҲИМОВ/«Халқ сўзи». Бухоро вилоятидаги бир қатор мактабгача таълим ташкилотларида халқаро МЕЛҚО баҳолаш тизими тажриба-синовдан ўтказилди. У дастлаб 8 та, кейин эса 18 та муассасада жорий этилди. Асосий мақсад болажонларнинг мактабга тайёргарлигини юқори даражага олиб чиқишдир.
— Икки модулдан иборат бу тизим негизида болалар ва ота-оналар ҳамда педагоглар билан яқин мулоқот орқали келажагимиз эгалари бўлган ўғил-қизларга сифатли таълим бериш вазифаси ётади, — дейди Шофиркон туманидаги 5-давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Гуландом Худойбердиева. — Шахсан мен шу тизим асосида ишлаб касбий малакамни оширишга эришдим. Гуруҳимдаги болаларда тўғри санаш, ўз фикрини эркин баён этиш кўникмалари ҳосил бўлди. Машғулотлар билан чекланиб қолмай, улар билан юзма-юз мулоқотга киришдим. Болажонларга эркинлик берилди. Шу орқали уларнинг ўз қизиқишидан келиб чиққан ҳолда турли ўйинлар ўйнашига имкон яратилди. Натижада болалар мени яқин кишиси, дўсти ўрнида кўриб, саволлар берадиган, у ёки бу масалада фикрларини баён этадиган бўлишди.

Маълумот тариқасида айтиш керакки, МЕЛҚО халқаро таълим тизимидан бутун дунёда эрта ёшдаги болаларни парвариш қилиш ҳамда таълим сифатини аниқлаш мақсадида фойдаланилади. У юртимиз шарт-шароити ва миллий ўқув стандартларига мослаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг