Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Маямидан ғолиб бўлиб қайтган Жаҳон чемпионларини қутлади

10:02 14 Июль 2022 Жамият
562 0

Фото: Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати

Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг 2-7 июль кунлари Америка Қўшма Штатларининг Маями шаҳрида Каратэ WUKF бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, мутлақ Жаҳон чемпиони бўлиб қайтишди.

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов ғолиб ўқувчилар билан учрашиб, ўқувчиларни юксак ғалаба билан муборакбод этди.

Учрашув чоғида Ватанимизда ёш авлоднинг спорт билан шуғулланишлари учун яратилган шарт-шароитлар, ғолиб ўқувчиларнинг орзу-мақсадлари ҳамда тренерларнинг соҳада олиб бораётган фаолиятлари хусусида суҳбатлашилди.

Учрашув сўнгида ғолиб ўқувчиларга келгуси спорт мусобақаларида бунданда юқори чўққиларни забт этишга тилак билдирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?