«Халқ сўзи» танловида иштирок этинг ва таҳририятнинг қимматбаҳо совғасини қўлга киритинг!

«Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририяти 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни олдидан «Энг яхши мақолалар» танловини эълон қилади.
Танловда 18 ёшдан ошган барча Ўзбекистон фуқаролари муаллифлик мақолалари билан иштирок этиши мумкин. Материалларда қайси соҳада бўлмасин, оила ва жамият олдидаги юксак масъулияти ва бурчини чуқур англайдиган, ўзининг хайрли ишлари билан Ватан равнақига ҳисса қўшишга интиладиган, мамлакатимизда ёш авлодни жисмонан соғлом, маънан етук, интеллектуал ривожланган йигит-қизларни тарбиялашга муносиб ҳисса қўшаётган, бир сўз билан айтганда, ҳар томонлама билимли ва фидойи хотин-қизлар фаолияти қизиқарли, таъсирчан, самимий ва содда тилда акс эттирилиши лозим. Мақола ҳажми 3 варақдан ошмаслиги лозим (14 шрифтда, сифатли суратлари билан).
Ижодий ишлар 2021 йилнинг 1 мартга қадар қабул қилинади.
Танловга тақдим этилган ижодий ишлар тажрибали журналистлардан иборат мустақил экспертлар томонидан кўриб чиқилиб, ғолиб ва совриндорлар аниқланади.
Бешта энг яхши деб топилган мақолалар муаллифларининг ижодий ишлари «Халқ сўзи» газетаси ва www.xs.uz сайтида чоп этилади.
Ғолиблар таҳририятнинг қимматбаҳо совғаси билан тақдирланади.
Танловда иштирок этишни хоҳловчилар паспорт маълумотлари ҳамда ижодий ишларни +998 90 323 24 84 телефон рақамига Телеграм орқали юборишлари мумкин.
Электрон манзил: info@xs.uz
Эслатма: Танлов шартларига мос келмаган ижодий ишлар қабул қилинмайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «Бурдаланган мурда иши» бўйича суд ҳукми ўқилди. Жиноятчилардан бири — «Зулфия» мукофоти соҳибаси
- Кун фотоси: Қашқадарё вилоят ҳокими Зойир Мирзаев келин-куёвга электр чойнак совға қилди
- Иккаланг ҳам ноинсофсан! — Президент Наманган шаҳар ҳокими ва прокурорига қаттиқ танбеҳ берди
- Кун фотоси: Наманган вилояти ҳокимининг вақтинчалик уйи деярли тайёр бўлди
- «Халқ сўзи» танловида иштирок этинг ва таҳририятнинг қимматбаҳо совғасини қўлга киритинг!
- Ғаниев тақдимот вақтида қийинчиликка дуч келди, Президент унинг режаларидан қониқмади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг