«Халқ сўзи» газетасининг бугунги сонида нималар берилди?
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-юбилей сессиясидаги чиқиши, юксак минбарда она тилимизда янграган нутқи барчамизнинг қалбимизни ғурурга тўлдирди. Мазкур нутқ дунё ҳамжамиятининг ҳам қизиқишига сабаб бўлди. Чунки унда Ўзбекистон раҳбари минтақада ва глобал миқёсда тинчлик ҳамда барқарорликни мустаҳкамлаш, барқарор тараққиёт, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, конструктив мулоқотни кенгайтириш, шунингдек, иқлим ўзгариши, озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоси, қашшоқликка барҳам бериш ҳамда камбағалликни қисқартириш масалалари каби замонавий хатару таҳдидларга қарши қаратилган қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Маҳмуджон Болтабоевнинг «Янги Ўзбекистоннинг янги ташаббуслари дунё тараққиётига хизмат қилади» сарлавҳали мақоласида мазкур нутқнинг мамлакатимиз ва дунё миқёсидаги аҳамияти батафсил ёритилган.
2. Президентимиз Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида мутлақо янги тизимни — «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилини жорий этиш зарурлигини илгари сурган эди. Шундан келиб чиқиб, оилалар ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, нуронийларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, маҳаллаларни жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантиришда фуқаролар йиғинларининг ролини ошириш устувор йўналиш сифатида белгилаб берилди.
Ўтган вақт ичида мазкур йўналишда қандай ишлар амалга оширилди?
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ўтказилган навбатдаги «Ҳукумат соати»да депутатлар мазкур масалани муҳокама қилишди.
«Халқ сўзи» мухбири Раҳим Шерқуловнинг «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили қандай натижа бераётир?” сарлавҳали мақоласида ана шулар хусусида сўз юритилади.
3. Бухоро давлат тиббиёт институти жаҳоннинг 150 дан зиёд университет ва илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Яқинда бу ҳамкорлик янги босқичга кўтарилди. Гап шундаки, институт Ўзбекистоннинг хорижий давлатда ўз филиалини ташкил этган биринчи олий таълим муассасасига айланди. Олий ўқув юрти Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳридан 20 километр узоқликда жойлашган Ноида халқаро университети базасида ўз филиалини ташкил этиш юзасидан меморандум имзолади. Хўш, ҳиндистонлик талабалар ўқишга қандай қабул қилинади? Улар учун ўқиш қаерда ва қандай ташкил этилади?
«Халқ сўзи» мухбири Истам Иброҳимовнинг «Бухоро давлат тиббиёт институти хорижий давлатда ўз филиалини ташкил этган Ўзбекистоннинг биринчи олий таълим муассасасига айланди» сарлавҳали мақоласини ўқиб мазкур саволларга жавоб олишингиз мумкин.
4. Сув — ҳаёт манбаи, мўл ҳосил гарови. Азалдан халқимиз сувни табиатнинг бебаҳо неъмати деб билган ва уни тежаб оқилона фойдаланишга эътибор берган. Бугун мамлакатимизда олиб борилаётган жадал ислоҳотларга мос равишда сув ресурсларидан фойдаланиш сиёсати ҳам замон талабларига мос ўзгармоқда.
Президентимиз раислигида шу йилнинг сентябрь ойида ўтказилган сув хўжалигида тежамкор технологияларни жорий этиш ва давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишга бағишланган йиғилишда соҳага оид бир қатор долзарб вазифалар белгилаб берилган эди.
Хўш, томчилатиб суғориш тизимининг афзалликлари нимада? У ҳосилдорликни таъминлаш ва сувни тежашда қанчалик фойда беради?
Мазкур саволларга жавоб олишни истасангиз, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шавкат Жалоловнинг «Томчилатиб суғоришнинг афзаллиги нимада?» сарлавҳали мақоласини ўқинг.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг