Халқ дипломатиясининг ёш авлод учун имкониятлар ва истиқболлар
Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси А.Агзамходжаев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Халқ дипломатияси маркази ва Конрад Аденауэр номидаги жамғарманинг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда «Халқ дипломатияси амалда: ёш авлод учун имкониятлар ва истиқболлар» мавзусида ташкил этилган халқаро конференцияда иштирок этди.
Анжуманда халқ дипломатиясини ривожлантиришнинг янги йўналишлари ва амалий воситаларини муҳокама қилиш, таълим, инновациялар, яшил экологик ва ижтимоий лойиҳалар, рақамли коммуникациялар, шунингдек, халқаро мулоқотдаги ёшларнинг ўрнини кенгайтиришга қаратилган масалалар муҳокама қилинди
Сенатор ўз чиқишида парламент дипломатияси ва халқ дипломатиясида ёшларнинг ўрни муҳимлигига, давлатлар ўртасида дўстлик ҳамда маданий алоқаларни ривожлантириш, иқтисодий дипломатияни илгари суришда ёшлар катта куч эканлигига эътибор қаратди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- “Реал Мадрид” аламли тарзда мағлубиятга учради
- Миллий терма жамоанинг ЖЧдаги ўйинлари қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг