Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши делегацияси тажриба алмашиш мақсадида Хоразм вилоятига ташриф буюрди
Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши депутатлари ва Кенгаш котибияти ходимларидан иборат делегация ўзаро тажриба алмашиш мақсадида Хоразм вилоятига ташриф буюрди.
Ташриф вилоятлараро ҳамкорликни яна-да мустаҳкамлаш, маҳаллий Кенгашлар фаолиятини такомиллаштириш ва доимий комиссиялар иш самарадорлигини ошириш, шунингдек, ўзаро тажриба алмашиш мақсадида ташкил этилди.
Делегация аъзолари халқ депутатлари Гурлан тумани Кенгаши фаолияти билан яқиндан танишди. Уларга ҳудудда амалга оширилаётган ишлар, депутатлик фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган янги иш услублари ҳақида маълумотлар берилди.
Шунингдек, делегация халқ депутатлари Хоразм вилояти, Урганч ва Хива шаҳар Кенгашлари фаолияти, депутатлар ташаббуслари ҳамда котибиятлар иш услублари билан ҳам танишди.
Маҳаллий Кенгашлар доимий комиссиялари ишини ташкил этиш, депутатларнинг сайловчилар билан мунтазам мулоқотини йўлга қўйиш, “Маҳалла еттилиги” билан ҳамкорлик, сессиялар ва назорат-таҳлил тадбирларини ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Бундан ташқари, жиззахлик депутатлар Гурлан туманидаги “Гурлан Глобал Тех” МЧЖ, Хива шаҳридаги “Хива гилам комбинати” МЧЖ фаолияти, шунингдек, Урганч шаҳрида ахборот-таҳлил маркази ва “Ишга марҳамат” моно-маркази фаолияти билан танишишди.
Ташриф сўнгида меҳмонлар Паҳлавон Маҳмуд ва Юсуф Ҳамадоний қабрларини зиёрат қилишди. Айниқса, “Арда Хива” туризм маскани делегация аъзоларида катта таассурот қолдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг