“Хайратон – Мозори Шариф” темир йўл линиясини қайта тиклаш ва таъмирлаш ишларига бағишланган тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

09:52 22 Февраль 2024 Жамият
197 0

“Хайратон – Мозори Шариф” темир йўл линиясини қайта тиклаш ва таъмирлаш ишларига бағишланган тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳамда Афғонистон темир йўл бошқармаси вакиллари иштирок этди.

Томонларнинг келишувига асосан, тиклаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан биринчи босқич учун 120 нафар ишчи ходим сафарбар қилинди.

Биринчи босқичда юк вагонларини қисқа муддатда “Наибобод” станциясига етказиб бериш кўзда тутилган. Ушбу мақсадда “Хайратон” станциясининг “Б” паркида ҳамда темир йўл инфраструктурасининг 57 км бўлган ҳудудларида тўлиқ тиклаш ишлари параллель равишда ташкил этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер