Келинг, биргаликда орзу қилайлик — Фабио Каннаваро
Фото: ЎФА
Хабарингиз бор, кеча, 18 ноябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси БААда ўтган «Al Ain International Cup» тижорий турнирида ғолибликни қўлга киритди. Фабио Каннаваро бошчилигидаги жамоа мусобақада 2 та ўйин ўтказиб, уларнинг ҳар иккаласида ғалабага эришди.
Жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ноябрь ойидаги йиғин якунлари ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
«Бизнинг олдимизда катта мақсад турибди — 2026 йилги Жаҳон чемпионатига пухта, тайёрланган ва тўлиқ хабардор ҳолда етиб бориш. Шу нуқтаи назардан, БААда ўтказилган Al Ain халқаро кубогида ғалаба қозонган жамоам билан фахрланаман. ФИФА рейтингида биздан юқорида жойлашган Миср ва Эрон каби кучли рақиблар устидан эришилган ғалабалар муҳим тажриба бўлди.
Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз. Қадамма-қадам, ҳар куни фидойилик билан ишлашни давом эттиришимиз зарур. Фақат шунда биз барқарор ва мустаҳкам жамоа тизимини шакллантира оламиз.
Биз — бир жамоамиз. Ўзбекистон халқи. Келинг, биргаликда орзу қилайлик», дейди Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида қисқа фурсатга тўхтаган Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелони билан учрашув ўтказди
- Кучли қичишиш ва жисмоний азобдан ташқари, инсонни руҳан ҳам емиради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг