Ўзбекистон «Al Ain Cup» тижорий турнири ғолиби бўлди
Фото: ЎФА
Бугун, 18 ноябрь куни Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтган «Al Ain Cup» мусобақасининг финал ўйини бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эрон термаси билан куч синашди.
Учрашувнинг асосий вақти дуранг натижа билан якунланди. 70-дақиқада Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов қизил карточка олиб майдонни тарк этди.
Шу тариқа мусобақа ғолиби пеналтини зарбалари сериясига кўра аниқланди. Серияда Ўзбекистон миллий терма жамоасидан Элдор Шомуродов, Рустам Ашурматов, Абдулла Абдуллаев ва Акмал Мозговой аниқ зарба йўллади. Фақатгина Жамшид Искандеров зарбада адашди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси посбони Абдувоҳид Неъматов 2 марта Эрон миллий терма жамоаси футболчиларининг зарбасини бартараф этди ва серия якунига кўра, «оқ бўрилар» 3:4 ҳисобида зафар қучишди.
Шу тариқа Ўзбекистон миллий терма жамоаси «Al Ain Cup» турнирини чемпионлик билан якунлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг