Янги ҳафта бошида об-ҳаво қандай бўлиши айтилди
Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»
«Ўзгидромет» 22-25 февраль куни кутилаётган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Рeспубликасида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 22 февралда ёғингарчилик кутилмайди. 23-24 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 25 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин) бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 23-24 февралда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22 ва 25 февралда 3° совуқ-2° илиқ, 23-24 февралда 0-5° илиқ, кундузи 22-23 февралда 10-15° илиқ, 24 февралда 5-10° илиқ, 25 февралда 1-6° илиқ бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 22-23 февралда ёғингарчилик кутилмайди. 24 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 25 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин) бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 23-24 февралда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22 ва 25 февралда 3° совуқ-2° илиқ, 23-24 февралда 0-5° илиқ, кундузи 22-23 февралда 10-15° илиқ, 24 февралда 5-10° илиқ, 25 февралда 1-6° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 22-23 февралда ёғингарчилик кутилмайди. 24 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 25 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин) бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 25 февралда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22 ва 24-25 февралда 3-8° илиқ, 23 февралда 5-10° илиқ, кундузи 22 февралда 13-18° илиқ, 23-24 февралда 15-20° илиқ, 25 февралда 8-13° илиқ; Навоий вилояти шимолида кечаси 22 ва 25 февралда 3° совуқ 2° илиқ, 23-24 февралда 0-5° илиқ, кундузи 22-23 февралда 10-15° илиқ, 24 февралда 5-10° илиқ, 25 февралда 1-6° илиқ бўлади.
Тошкeнт, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 25 февралда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 22 февралда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 13-18° илиқ; 23-24 февралда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 15-20° илиқ; 25 февралда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 12-17° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 22 февралда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 22 февралда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 15-20° илиқ; 23-24 февралда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 18-23° илиқ; 25 февралда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22 февралда 5-10° илиқ, 23-25 февралда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 22 ва 24-25 февралда 10-15° илиқ, 25 февралда 13-18° илиқ бўлади.
Рeспубликанинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 25 февралда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 22 февралда кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5° илиқ; 23-24 февралда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 3-8° илиқ; 25 февралда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 6-11° илиқ бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг