Кексалар учун уйда тиббий-ижтимоий реабилитация

Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Сурхондарё вилоятида тажриба-синов тариқасида «Кексалар реестри»да турувчи шахсларга уйда тиббий-ижтимоий реабилитация хизматларини кўрсатиш йўлга қўйилди. Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказига бириктирилган, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш даражаси Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича «0» баллдан «62» баллгача баҳоланган 5 нафар шахс ушбу хизмат туридан фойдаланмоқда.
«Кексалар реестри», кексалар учун уйда тиббий-ижтимоий реабилитация хизматларини кўрсатиш тажрибаси хусусида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Фарҳод Қулмаматов қуйидагиларни гапириб берди:
— Дастлаб «Кексалар реестри» ҳақида тўхталсак. Ушбу реестр уйда тиббий-ижтимоий реабилитация хизматларини кўрсатиш — бу давлат томонидан ёлғиз, қария, ногиронлиги бўлган ёки ўзини ўзи тўлиқ таъминлай олмайдиган кексаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий қилинган ижтимоий ташаббусдир. «Кексалар реестри» маҳаллий ҳокимиятлар ва тегишли давлат идоралари томонидан шакллантириладиган махсус рўйхат бўлиб, унда ёрдамга муҳтож кекса фуқаролар ҳақида маълумотлар жамланади.
Уйда тиббий-ижтимоий реабилитация хизматлари эса шундай кексаларга уларнинг уйларига бориб, турли хизматларни кўрсатишни англатади.
Асосан, қандай хизматлар кўрсатилади, деган саволга қуйидагича жавоб бериш мумкин. Тиббий хизматлар қон босимини, қанд миқдорини текширишдан тортиб, реабилитация, яъни жисмоний машқлар ёрдамида соғлиқни тиклашгача бўлган жараёнларда кексаларга кўмаклашилади. Бу тизим орқали кекса ёшдагиларга муносиб ҳаёт тарзи яратилади, уларнинг руҳий ва жисмоний саломатлиги яхшиланади, қариялар ижтимоий ҳаётдан четда қолмайди.
Ассистентлар хизматига қўшимча равишда шифокор ва ҳамшираларни бириктириш тажрибаси қисқа вақт ичида ўз самарасини берди. Хусусан, «Кексалар реестри»да турувчи беш нафар ҳамюртимиз айни пайтда ушбу хизматлар баҳраманд бўлишмоқда. Уларнинг қўлларига эрготерапия, елка тирсак бўғими контрактурасига қарши енгил уқалаш ва букиб-ёзувчи машқлари, вибромассаж каби тиббий-ижтимоий реабилитация хизматлари кўрсатиляпти.
Кексалар учун уйда тиббий-ижтимоий реабилитация хизматларини ташкил этилиши соғлом ижтимоий муҳит учун жуда муҳим қадам. Бу хизматлар мамлакатимизда ҳар бир инсон эътиборда эканининг амалдаги яна бир тасдиғидир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг