«Катта чимён» тоғида адашиб қолган фуқаролар қутқариб олинди

11:38 04 Июнь 2025 Жамият
138 0

Тоғга сайр қилиш учун бориб, йўлдан адашиб қолган фуқароларга қутқарувчилар ёрдам кўрсатди.

Ёз мавсумида фуқароларнинг турли дам олиш масканларига, тоғли ҳудудларга ва сув бўйларига ҳордиқ чиқариш мақсадида бориш ҳолатлари кўпаяди. Лекин баъзи ҳолларда бу дам олиш кўнгилсизлик билан якунланмоқда.

3 июнь куни соат 15:10 да ҳам «Катта чимён» тоғига сайр қилиш мақсадида бориб, йўлдан адашиб қолиши натижасида тоғдан тушолмай қолган фуқаро Тошкент вилояти ФВБга бу ҳақда хабар қилган.

Хабарга асосан, Чимён ёнғин-қутқарув отрядидан бир гуруҳ қутқарувчилар зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, фуқаро тоғдан хавфсиз ҳудудга олиб тушилган.

Бошқа бир ҳолатда эса 31 май куни ушбу тоғга икки нафар фуқаролар сайр қилиш мақсадида бориб, йўлдан адашиб қолганлиги тўғрисида Фавқулодда вазиятлар бошқармасига ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Улар ҳам қутқарувчилар томонидан денгиз сатҳидан тахминан 3400 метр баландликдан хавфсиз ҳудудга олиб тушилди. Иккала ҳолатда ҳам тан жароҳатлари олганлар йўқ.

Таъкидлаш жоиз, тоғли ҳудудларга саёҳат қилишдан олдин фуқароларга ҳар доим олдиндан режа тузиш, об-ҳаво шароитини ҳисобга олиш, тажрибали йўлбошчи билан юриш ва керакли анжомлар билан таъминланиш тавсия этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?