Касб-ҳунар мактабларининг бўш майдонларида корхоналарнинг ишлаб чиқариш цехлари ташкил этилади

Фото: president.uz
Президент раислигида йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Ҳозирда республика бўйича 57 та профессионал таълим муассасасида Германия тажрибаси асосида иш жойида ўқитишнинг дуал таълим шакли йўлга қўйилган.
Мактабгача таълим тизимида бу ўз натижасини бергани таъкидланди – педагогика коллежи ўқувчилари 2 кун назарий билимларни коллежда олади, қолган 4 кун эса боғчаларда амалиёт ўтайди ва ишлаб, ойлик олади.
Вилоят ҳокимлари Олий таълим вазирлиги билан биргаликда ушбу ижобий тажрибани касб-ҳунар мактаблари ва техникумларда йўлга қўйиш топширилди.
Эндиликда:
— дуал таълимни жорий этиш учун касб-ҳунар мактабларининг бўш майдонларида корхоналарнинг ишлаб чиқариш цехлари ташкил этилади. Бунда, ўқувчилар ушбу корхонада ишлаб, ойлик олади;
— корхонадаги устозларга асосий иш ҳақидан ташқари, Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан қўшимча устама тўланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг