Касб байрамингиз муборак бўлсин, ҳурматли бунёдкорлар

Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан август ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни сифатида нишонланади. Шу муносабат билан бугун тантанали тадбир ташкил этилди. Унда давлатимиз раҳбарининг қурувчиларга табригини Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби ўқиб эшиттирди.
Қутловда сўнгги йилларда юртимиз улкан қурилиш ва бунёдкорлик маконига, қурилиш соҳаси мамлакатимиз иқтисодиётининг таянч тармоқларидан бирига айлангани алоҳида қайд этилган. Соҳанинг ялпи ички маҳсулотимиздаги улуши 6 фоиздан кўпроқни ташкил этаётгани бунинг яққол тасдиғидир. Охирги етти ярим йилда 26 миллион квадрат метрлик қарийб 10 мингта уй-жой барпо этилди. Жорий йилда 52 та ҳудудда “Янги Ўзбекистон” массивлари бунёд этилмоқда. “Янги Тошкент” ва Олимпия шаҳарчаси каби мега объектларда ҳам бунёдкорлик ишлари юқори суръатлар билан олиб борилмоқда.
Шу билан бирга, соҳа олдида катта вазифалар тургани таъкидланди. Уларни адо этишда катта билим ва тажрибага эга бўлган ишчи ва қурувчи, меъмор ва муҳандислар, олим ва мутахассислар янада жонбозлик кўрсатиб, қурилиш соҳаси равнақини янги босқичга олиб чиқишига ишонч билдирилди.
Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг