Касаба уюшмалари тизимида ишловчи хотин-қизлар ўртасида мусобақа ташкил этилди

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши томонидан Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллик юбилейи муносабати билан касаба уюшмалари тизимидаги корхона ва ташкилотларда фаолият олиб бораётган (35 ёшгача) хотин-қизлар ўртасида волейбол бўйича мусобақанинг вилоят босқичи ўтказилди.
Мусобақанинг очилиш тадбирида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши раиси Сухроб Рафиқов иштирок этиб, касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги ва юртимизда хотин-қизлар спортига қаратилган эътибор хусусида фикр билдирди.
Вилоят босқичида шаҳар ва туманларда ғолиб чиққан 16 та жамоа ўзаро беллашди.
Қизғин ва муросасиз кечган мусобақа якунида:
1-ўрин – Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд шаҳар бўлинмаси кенгашининг жамоаси;
2-ўрин – Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Пастдарғом тумани бўлинмаси кенгашининг жамоаси;
3-ўрин – Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси вилоят бирлашган қўмитасининг жамоаси эгаллади.
Шунингдек, “Ғалабага интилиш” номинацияси Тойлоқ ва Пахтачи туман таълим соҳаси ходимларига берилди.
Ғолиб жамоалар иштирокчилари касаба уюшмалари томонидан эсдалик совғалари ва дипломлар билан тақдирландилар.
Маълумот учун, мусобақанинг биринчи босқичи Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмалари, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмалари, Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмалари, Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмалари туман ва шаҳар кенгашлари тизимидаги корхона ва ташкилотларда фаолият юритаётган ходимлар ўртасида ўтказилди.
Шунингдек, Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилоят бўйича бирлашган қўмитаси, Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси вилоят бирлашган қўмитаси, Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилояти бўйича бирлашган қўмитаси тизимидаги корхона ва ташкилотлар ходимлари ўртасида ҳам мусобақалар ўтказилди.
Жами вилоят бўйича турли соҳаларда фаолият юритаётган 5674 нафар ходимлар мусобақаларда иштирок этдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг