Каромидин Гадоев Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси лавозимига тайинланди
Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Каромидин Гадоев бугун Малайзия пойтахтига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.
У шу кунга қадар ТИВнинг БМТ ва бошқа халқаро сиёсий ташкилотлар билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. Дипломат 59 ёшда. Бухоро вилояти Кумушкент қишлоғида туғилган.
Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) география факультетини тамомлаган. География фанлари номзоди илмий даражасига эга. 1995 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлиги тизимида, жумладан, марказий аппаратда, Ўзбекистоннинг НАТОдаги миссияси ва Брюсселдаги элчихонада турли лавозимларда ишлаган.
Биринчи даражали маслаҳатчи дипломатик мартабасига эга.
Каромидин Гадоев 2018–2023 йилларда Куала-Лумпурдаги дипломатик миссияга раҳбарлик қилган Равшан Усманов ўрнига тайинланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Хонанда Раҳматилло Юсупов 44 ёшда вафот этди
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг