Карманада ҳунармандчилик бозори ташкил этилди
Қадим Кармана ўз миллий ҳунармандчилик мактабига эга ҳудудлардан бири ҳисобланади. Туманнинг «Сардоба» МФЙ ҳудудида жойлашган «Работи Малик Сардобаси» ва «Работи Малик» карвонсаройларидан топилган халқ ҳунармандчилиги намуналари халқимизнинг минг-минг йиллик қадриятларидан ҳикоя қилади.
Айнан мазкур гўшаларда Навоий вилоят прокуратураси ташаббуси билан туман ҳокимлиги ва туман прокуратураси амалий кўмагида ҳунармандчилик бозори ташкил этилди.
Таъкидлаш жоиз, ушбу масканлар Самарқандда Бухорога йўл олган ёки ортга қайтаётган хорижлик сайёҳлар бир муддат тўхтаб ўтадиган манзил ҳисобланади. Шу жиҳатдан мазкур бозорнинг ташкил этилиши тумандаги ёш ҳунармандлар қўли билан яратилган маҳсулотларининг хориждан ташриф буюрувчи меҳмонларга тақдим этилиши ҳамда вилоятда туризмининг янада ривожланиши имкониятини кенгайтириши шубҳасиз.
Темур ЭШБОЕВ,
(Халқ сўзи).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Шимол ёғдуси — мўжиза эмас даҳшат. Қуёшда X тоифали кучли чақнаш содир бўлди
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг