Каратэ бўйича «Наврўз — 2021» анъанавий Республика турнири ўз ниҳоясига етди

09:20 27 Март 2021 Спорт
1947 0

Пойтахтимиздаги «Универсал» спорт саройида Каратэ бўйича «Наврўз — 2021» анъанавий Республика турнири бўлиб ўтди.

Мусобақалар Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси, Спорт якка курашлари бўйича Республика Олий спорт маҳорати мактаби ҳамда Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Ушбу мусобақада Республикамизнинг барча вилоятлари, Қорақалпоғистон республикаси ҳамда Тошкент шаҳридан каратэ спортчилари иштирок этишди.

Мусобақада 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган ўғил болалар ва қизлардан иборат каратэчилар анъанавий турнирда беллашдилар.

Мусобақанинг тантанали очилиш маросими ҳам байрамона кайфиятда бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққан Спорт якка курашлари бўйича Республика Олий спорт маҳорати мактаби директори Баҳодир Маматназаров сўзга чиқиб, спортчиларни ушбу турнир билан қутлади. Ёш каратэчиларимизга омад тилади. Шунингдек, Спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Мақситов мусобақани очиқ деб эълон қилди.

Унда элимиз суйган санъаткорлар ҳамда рақс ансамбллари ўз чиқишлари билан меҳмонлар кайфиятига кўтаринкилик улашишди.

Шундан сўнг Спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Мақситов икки нафар каратэ фахрийси Камол Ахатов ва Сергей Зенюкларга медаллар топширди.

Мусобақа якунига кўра турли номинациялар бўйича ҳам ғолиблар тақдирланишди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер