Капитал таъмирдан чиққан автопарк мажмуаси фойдаланишга топширилди
Қуролли Кучларимиз ташкил топганининг 32 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрамига бағишлаб Нукус ҳудудий уй-жойдан фойдаланиш қисмида капитал таъмирдан чиқарилган автомобиль техникаларни сақлаш паркининг фойдаланишга топширилиши ўзгача байрам совғасига айланди.
Тантанали тадбирда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони генерал майор Фарҳоджон Шерматов, ҳарбий хизматчилар ҳамда Қуролли Кучлар ишчи-хизматчилари иштирок этди. Қўмондон ўз нутқида ушбу объект 1990 йилда бунёд этилгани ҳамда шундан бери унда жорий таъмирлаш ишлари умуман олиб борилмагани ҳисобига автопарк мажмуаси абгор ҳолатга келиб қолганлигини таъкидлаб ўтди. Олиб борилган капитал таъмир ушбу объектга «янги ҳаёт» бағишлаганини, эндиликда бу ер ҳам обод масканга айлантирилганини эътироф этди.
Сўзга чиққанлар, йиллар давомида таъмирталаб ҳолатга келиб қолган ушбу объект, махсус техникаларни сақлаш, уларга техник хизмат кўрсатиш, умуман олганда техникаларни табиий иқлим шароитларидан асраб-авайлашда қатор муаммолар мавжуд бўлганини таъкидлаб ўтишди.
Мудофаа вазирлиги томонидан ажратилган маблағлар эвазига автомобиль техникаларни сақлаш парки қайта жонланиб, янги уфқ завқини туйди, десак муболаға бўлмайди. Бу ерда амалга оширилган капитал қурилиш ишлари натижасида «бокс»ларда иситиш тизими ўрнатилиб, техникаларни сақлаш шароити яхшиланди.
Эндиликда паркда илгари бўлмаган машиналарга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш тармоғи, устахоналар, ҳайдовчиларни тайёрлаш синфи, парк бўйича навбатчининг хоналари, ҳайдовчилар дам олиши ва ювиниш учун хоналар барпо этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг