Канадада автомобиль оломонни босиб кетди, қурбонлар бор

Канаданинг Ванкувер шаҳрида филиппинликлар диаспораси томонидан ташкил этилган фестиваль вақтида автомобиль одамларни босиб кетди. Шаҳар полицияси расмий Х саҳифасида ёзишича, ҳодиса оқибатида 9 киши ҳалок бўлган.
Маълум қилинишича, воқеа кеча, 26 апрель куни маҳаллий вақт билан соат 20:00 атрофида юз берган. Бу вақтда филиппинликлар ҳар йили ўтказиладиган Лапу-Лапу куни муносабати билан ташкил этилган фестивалда иштирок этаётган бўлган.
Тадбир давомида қора рангли йўлтанламас машина бостириб келган ва оломонни босиб кетган. Оқибатда 9 киши ҳалок бўлган, яна 5 киши жароҳатланган. Мазкур жиноятни содир этган 30 ёшли ҳайдовчи полиция томонидан қўлга олинган.
«Воқеа юзасидан тергов ишлари бошланган. Ҳозирча ҳодиса теракт сифатида баҳоланмаяпти», дейилади маҳаллий расмийлар томонидан эълон қилинган хабарларда.
Воқеа жойида бўлган фудтрак эгаси радиоэшиттириш дастурида, фестивалдаги сўнгги чиқиш тугагач, автомобиль тор кўча бўйлаб катта тезликда ҳаракатлангани ва тўғридан тўғри йиғилганларни босиб кета бошлаганини айтиб берган.
Унинг сўзларига кўра, машина тахминан 100 км/соат тезликда ҳаракатланган. Ҳайдовчи машинани тўхтатиб, қочишга уринган, бироқ уни атрофдагилар ушлаб олган.
Маълумот учун, Лапу-Лапу филиппинликлар томонидан ҳар йили 27 апрелда нишонланадиган байрам ҳисобланади. У 1521 йил (ХVI асрда)да испан мустамлакачилари устидан қозонилган ғалаба шарафига нишонланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Миллий сертификат имтиҳони натижалари 21 иш куни ичида эълон қилинади — Билимни баҳолаш агентлиги
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ички ишлар вазири Бухоро вилояти ИИБнинг 10 га яқин раҳбарини ишдан бўшатди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Янги ҳафта аввалида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
- “Қутадғу билиг” достони қўлёзмасининг факсимиле нусхаси яратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг